
Иқтисод
Ўзбекистонда исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми ўсди
2026 йилнинг I чорагида микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми 11,2 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 8 баробарга кўп.

2026 йилнинг I чорагида микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми 11,2 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 8 баробарга кўп.

Жорий йилда камида битта тижорат банкида исломий “дарча” фаолиятини йўлга қўйиш, 2026-2030 йилларда эса тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилган.

Қонунга кўра исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тури жорий қилиниб, унга оид талаблар белгиланади.

Исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа) ва бошқа савдо масалалари тартиби эълон қилинди.